Кеча, 8 январь куни Қорақалпоғистон Республикасида мудҳиш қотиллик юз берди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, соат 12:00 ларда Амударё тумани Қипчоқ овулида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Д.га тегишли хонадоннинг ётоқхонасидан унинг рафиқаси, 1995 йилда туғилган Ф.Ш. юзининг жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолда ва вояга етмаган, 2017 йилда туғилган қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари топилди.
Омборхонадан эса хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб, вафот этган ҳолдаги жасади топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов харакатлари олиб борилмокда.






