1

Аҳолининг банклардаги омонатлари 31 фоизга кўпайиб 20,6 трлн. сўмга етди

ИҚТИСОДИЁТ 09.01.2020, 12:29
Аҳолининг банклардаги омонатлари 31 фоизга кўпайиб 20,6 трлн. сўмга етди

Марказий банкнинг 2019 йил якунлари бўйича пул-кредит сиёсати кўрсаткичлари тўғрисида дастлабки маълумотларида аҳоли омонатларининг умумий депозитлардаги улуши тўғрисида маълумот тақдим этилди. 

Қайд этилишча, 2019 йил давомида пул массаси таркибида ижобий ўзгаришлар кузатилган. Хусусан: миллий валютадаги жами муддатли депозитлар ҳажми 43 фоизга, жумладан, аҳоли омонатлари ҳажми 54 фоизга ошган. Муомаладаги нақд пуллар миқдорининг ўсиш суръати умумий пул массаси ўсишига нисбатан паст бўлиб, 9,4 фоизни ташкил этган. Натижада умумий пул массасидаги нақд пуллар улуши 2019 йил давомида 27,6 фоиздан 26,6 фоизгача пасайган. Аҳоли омонатларининг умумий депозитлардаги улуши 25 фоиздан 31 фоизгача кўпайиб, уларнинг ҳажми 20,6 трлн. сўмга етган.

Мазкур тенденция аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи аста-секинлик билан ортиб бораётганлигидан ҳамда пул-кредит сиёсати чораларининг  иқтисодиётдаги жамғариш фаоллигига ижобий таъсир кўрсатаётганлигидан дарак беради, дейилади Марказий банк ҳисоботида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1