АсосийJinoyat

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқлар орқали қидирилаётган фарғоналик ҳайдовчининг жасади таниб бўлмас ҳолатда топилди

'Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқлар орқали қидирилаётган фарғоналик ҳайдовчининг жасади таниб бўлмас ҳолатда топилди'ning rasmi

Бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда фарғоналик Камолхон исмли ҳайдовчининг Тошкентдан Фарғонага қараб йўлга чиққани ва шу билан изсиз йўқолгани ҳақида хабарлар кўпайди. Кейинчалик воқеанинг тасдиқланмаган турли хабарлари ҳам берилган эди. Айни пайтда ушбу, кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлаётган воқеа бўйича Бош прокуратура Матбуот хизмати “darakchi.uz”га аниқ маълумотлар тақдим этди. 

Келтирилишича, 2020 йил 6 январь куни Фарғона вилояти, Данғара тумани, Тошкент кўчаси, 80-уйда яшовчи Давидова Бузулфия Обидовна Оҳангарон туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 1962 й.т. турмуш ўртоғи Юлдашев Комолжон Абсаломович 2020 йил 5 январь куни соат 15:00 ларда ишончнома асосида бошқарувида бўлган, оқ рангли “Кобальт” русумли, давлат рақами 40Z075RA бўлган автомашинада “Қўқон-Тошкент” йўналиши бўйлаб кира қилиш мақсадида уйидан чиқиб кетганлигини маълум қилиб, уни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Терговга қадар текширув давомида, бедарак йўқолган К.Юлдашев 2020 йил 5 январь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Водий” автобекатидан Фарғона вилояти, Данғара туманига кетиш учун ўзининг бошқарувидаги автомашинада йўлга чиқиб, шу куни соат 23:52да қизи У.Парманова билан ўзининг 90-307-47-46 рақамли уяли телефони орқали гаплашганида, “Оҳангарон”дан Бешариқ туманига йўловчи олиб қайтаётганлигини маълум қилганлиги, шундан кейин унинг телефони ўчирилиб, уйига етиб бормаганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2020 йил 7 январь куни соат 18:00 ларда бедарак йўқолган К.Юлдашевнинг бошқарувидаги “Кобальт” русумли, давлат рақам белгиси 40Z075RA бўлган автомашина Оҳангарон шаҳар, Янгиобод маҳалласи, Алпомиш кўчасидаги фуқаро Ж.Шерматовга тегишли 11-уйнинг олдидаги кўчада турганлиги аниқланган. 

Ҳодиса жойи ва автомашина кўздан кечирилиб, автомашина салони ва юкхонасидан қонга ўхшаш қизғиш доғлардан намуналар ва ўриндиқ жилдлари ашёвий далил тариқасида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 7 январь куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида, К.Юлдашевнинг мурдаси 2020 йил 8 январь куни унинг автомашинаси топилган жойидан 18 км.да узоқликда, яъни Оҳангарон тумани, Телов маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Ангрен” дарёси устидан ўтувчи “Нуробод-Телов” автомобиль йўлидаги кўприкдан ўнг томонга, дарё ўзани чап томони бўйлаб 1-2 км. ичкарида, чакалакзорлар орасида яланғоч ҳолатда баданининг олди тарафида 7 маротаба ҳамда орқа томонида 7 маротаба ўткир тиғли жисм билан етказилган тан жароҳатлари билан топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, К.Юлдашевнинг ўлими қўшма жароҳат: бош мия ёпиқ жароҳати, кўкрак олд-орқа ва ёнбош, қорин соҳаларида кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари оқибатида келиб чиққан ташқи ва ички қон кетиши натижасида юзага келганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар