Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Б.Х. фуқаро П.Ж.нинг автомашинасини жарима майдончасига қўймаслик, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва жарима тайинламаслик эвазига 1 млн. сўмни таъмагирлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда "Darakchi.uz" га Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






