“Ёлғон дунё” номли янги фильм февраль ойининг ўрталарида катта экранларга чиқиши кутилмоқда.
Равшан Усмоновнинг лойиҳаси асосида суратга олинган мазкур фильмда Теша Мўминов, Ботир Муҳаммаджонов, Мирза Азизов, Ҳожиакбар Комилов сингари элимиз ардоғидаги актёрлар билан бир қаторда ёш истеъдодли актриса Саида Саидбекова суратга тушган. Саида Саидбекова хонанда Отабек Муталхўжаев, ҳамда Каниза билан партнёр бўлиб, бош роллардан бирини ижро этади. Суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Бекобод туманида бўлиб ўтди. Таниқли актёрлар ва хонандалар роль ижро этган фильмга баҳони премьерадан сўнг берамиз...





