АсосийJinoyat

Тадбиркордан 500 АҚШ доллар "улуш" олаётган Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобчилари қўлга тушди

'Тадбиркордан 500 АҚШ доллар "улуш" олаётган Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобчилари қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоясини таъминлаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ф.А. ва ҳисобчиси Ф.Ч.лар “F.I.-S” ХК томонидан тиббиёт бирлашмаси биносида амалга оширилган монтаж ишлари бўйича назорат ўлчовини ўтказмаслик ҳамда ушбу монтаж ишлари учун ўтказиб берилган пул маблағлари эвазига “улуш” сифатида корхона раҳбари Ф.М.дан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Бу ҳақда "Darakchi.uz" га Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ф.А. ва ҳисобчиси Ф.Ч.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар