2019 йил 22 август куни соат 13-00 лар чамаси 20 ёшли С. Марғилон шаҳрида жойлашган савдо дўконларидан бирида телефон сотувчиси 21 ёшли А.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиши натижасида жанжал келиб чиққан.
Оқибатида, ўткир тиғли жисм билан А.га оғир тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан кетиб яширинган. Бу ҳолат юзасидан ўқилган суд ҳукми ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот берди.
Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида унга ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган, дейилади хабарда.
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан фуқаро С. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.






