1

Ўзбекистоннинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш Дастури учун 48 598,9 млрд сўм маблағ ажратилади

ИҚТИСОДИЁТ 11.01.2020, 21:19
Ўзбекистоннинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш Дастури учун 48 598,9 млрд сўм маблағ ажратилади

“2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4565-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди. 

Қарор билан 2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури  тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Дастур, жумладан, ОТМлар,болалар мусиқа ва санъат мактабларини, тиббиёт муассасаларини, автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини ва бошқаларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни ўз ичига олади.

Дастурни амалга ошириш учун жами 48 598,9 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Қарорга кўра, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўл битумини марказлаштирилган ҳолда етказиб бериш тартиби бекор қилинди ва унинг белгиланган тартибда фақат пудрат ташкилотлари томонидан сотиб олиниши белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1