my5
all

"Насаф"чилар Зойир Мирзаевдан кўмак сўради. Жамоага легионерлар келиши аниқ бўлди

СПОРТ 13.01.2020, 08:57
889
"Насаф"чилар Зойир Мирзаевдан кўмак сўради. Жамоага легионерлар келиши аниқ бўлди

 

Тарнсфер ойнаси очилгач , "Насаф"ни бирин-кетин 6 футболчи тарк этганидан хабардорсиз, дея жамоанинг сўнгги янгиликларидан хабар бермоқда championat.asia.

Бўлаётган ишлардан ҳавотирга тушган жамоа ишқибозлари кейинчалик Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг қабулида бўлиб, "Насаф" ни қўллаб -қувватлашни сўрашган эди.

Мухлисларнинг мурожаатидан бир кун ўтиб, вилоят ҳокими "Насаф" бош мураббийи ва бош ҳомий "Шўртан газ кимё мажмуаси" раҳбари билан учрашди.

"Насаф" фан клуби аъзоси Мақсуд Сувоновнинг championat.asia сайтига маълум қилишича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ишқибозларниг ўринли мурожаатини ерда қолдирмаган. Сайтимизнинг вилоятдаги муҳбири Номоз Чориевнинг айтишича, эндиликда "Насаф" ўз таркибини шакллантириш мақсадида легионер футболчиларни жамоага таклиф этишни бошлайди. Ишончли манбаанинг хабарига кўра, айни пайтда "Насаф" раҳбарияти майдон марказига, ўнг қанот ҳужумига ва ҳимоя чизиғига жами 4 нафар легионер футболчиларни олиб келишни режалаштирмоқда. Катта эҳтимол билан легионерлар "Насаф"га Туркиядаги йиғининга жўнаб кетишидан аввал келиб қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар 5 февралдан 18 февралгача Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° переменная облачность
Валюта курси