Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Меҳнатобод МФЙда жойлашган хонадонда мана икки йилки электр энергияси мавжуд эмас. Бу ҳақда Keshnewsга келиб тушган Ғузорлик икки нафар фарзанднинг онаси бўлган фуқаро томонидан қилинган мурожаатда айтилган.
Хонадонга яқин ҳудуддан электр токи етказувчи симёғочлар ўтказилмагани боис фарзандлари кечалари дарс қила олишмайди ёки фақат шамчироқ шуъласида дарс тайёрлашади.
Сайёр қабулларда ҳам ушбу масалани бир неча бор кўтарган бўлсада, масала ҳал этилмасдан қолаётганлиги айтилган.
Биз ҳам айни пайтда масъуллардан ҳолатга нафақат изоҳ, балки ижобий ечим ҳам кутиб қоламиз.