Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан тумандаги 125-сонли мактаб интернатининг молиявий фаолияти ўрганилганда, мактаб интернатнинг собиқ ғазначиси Қ.Н. ва бошқалар бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Улар ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 278 нафар ходимларнинг жами 117,8 млн. сўм иш ҳақларини нақд шаклида олиб, ўзларининг шахсий манфаатларига ишлатиб юборган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






