1

Юқоричирчиқда пичоқбозлик юз берди

ЖИНОЯТ 13.01.2020, 22:52
Юқоричирчиқда пичоқбозлик юз берди

2020 йилнинг 9 январь куни соат 02:25 ларда муқаддам судланган 23 ёшли Х.У. қўшма корхонада ўзи билан бирга ишлаб келаётган таниши 25 ёшли Ш.Н. билан ўзаро тортишиб қолиб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, дала майдонида ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан Ш.Н.ни танасининг кўкрак қафаси орқа юзасига бир неча маротаба зарба бериб тан жароҳати етказган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра Ш.Н.нинг танасида “чап томон кўкрак қафасига тешиб кирган жароҳати” борлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1