Шу йилнинг 9 январь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида туғилган Х. М. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, бир кун аввал унинг ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 7 минг АҚШ долларини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни аризачининг бирга яшовчи келини содир этганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда, дея хабар қилган Постда нашри






