1

Ўзбекистонлик лицей ўқувчилари Қозоғистонда ўтган олимпиададан ғалаба билан қайтди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 15:09
Теглар: ўрта-махсус таълим, ғалаба
Ўзбекистонлик лицей ўқувчилари Қозоғистонда ўтган олимпиададан ғалаба билан қайтди

2020 йил 9-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида дунёнинг 21 давлатидан 600 нафарга яқин  ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан 16-халқаро Жаутиков олимпиадаси (IZHO) бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Ушбу нуфузли олимпиадада Ўзбекистон жамоаси ҳам қатнашди ва якунда 6 та медални қўлга киритди. 

Юртимиз академик лицей ўқувчилари мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.  

Жумладан, БухДУнинг Қоракўл академик лицейи 2-курс ўқувчиси Шаҳбоз Ҳасанов, ЎзМУ Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейининг 2-курс ўқувчиси Фарруҳ Маҳмудов ҳамда НамДУ академик лицейи 2-курс ўқувчиси Иброҳимжон Мирғиёсовлар математика фанидан бронза медалларни қўлга киритдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1