1

Хитойда 800 метрлик байрам дастурхони ёзилди

ДУНЁ 12.02.2015, 13:49
Хитойда 800 метрлик байрам дастурхони ёзилди

8 февралда Хитойнинг Чишуэй шаҳри ёнида жойлашган тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган қадимий қишлоқ – Датонда “Хотирада таъмни янгилаш” мавзусида “Минг кишига мўлжалланган узун байрам кўчаси” деган тадбир ўтказилди, дея хабар беради kun.uz China.org.cn маълумотлари асосида.

Узунлиги 800 метр келадиган кўчада байрам дастурхони “узун илон” кўринишида ёзиб чиқилди.Хитойнинг Гуйчжоу, Сичуань, Чунцин, Хунань ва бошқа вилоятларидан келган 3 мингдан зиёдроқ сайёҳлар ҳамда юзлаб маҳаллий аҳоли вакиллари дастурхонга қўйилган ранг-баранг таомлар кўринишидан баҳраманд бўлишди.

Шунингдек, Янги йил урф-одатларини ҳис қилиш учун бу ноз-неъматлардан таътиб кўришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1