Ўтган ҳафтаданинг пайшанбасида, 5-февраль куни “Афруз” гуруҳининг вакили Музаффар Бобохонов ота бўлиш бахтига муяссар бўлди.
Дунёга келган ўғил фарзандларига яхши ниятлар билан Иброҳим деб исм қўйишди. Бугун хонанда рафиқаси Хуморахон ва ўғлини туғруқхонадан олиб чиқди.
Унинг хурсандчилик кунига санъат оламида дўстлари ҳамроҳлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Музаффар ва Хуморахонларнинг никоҳ тўйлари 2014 йилнинг 1 май санасида бўлиб ўтганди.
Фурсатдан фойдаланиб, “Даракчи” газетаси ва darakchi.uz сайти ижодкорлари номидан уларни фарзанд билан табриклаймиз.
Муаллиф: Қамариддин Шайхов
Фотомухбир: Алихан Утарбеков