Кеча, 12 февраль куни Голливуднинг таниқли актёрларидан бири бўлмиш Пирс Броснаннинг Малибудаги уйида ёнғин келиб чиққани маълум бўлди, дея хабар беради ru.hellomagazine.com нашри.
Маълумотларга кўра, оила аъзоларининг барчаси уйда бўлагн чоғда кутилмаганда уйнинг гараж қисмида ёнғин келиб чиққан. “Жосус 007” фильмидаги бош қаҳрамонни маҳорат билан ижро этган Пирс Броснан уйидаги ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан зудлик билан ўчирилди. Уй атрофида қисқа муддат ичида оммавий ахборот воситалари, папараццилар пайдо бўлишди ва бутун жараённи видеотасмалар ва суратларга мухрлашди. Айни дамда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Маълумот учун, Пирс Бросна ва унинг рафиқаси Кили Шэй Митчел Малибудаги ушбу ҳашаматли уйни 2000 йили харид қилишган. Ушбу уй таркибида 4 та ётоқхона, 12 та ювиниш хонаси, бассейн, спа-марказ, ҳаммом, сауна, спорт зали, хусусий кинотеатр ва бошқа кўплаб қулайликлар мавжуд. Уларга қўшни уйларда эса машхур инсонлардан Дэнни Де Вито, Голди Хоун ва Курт Рассел, Дастин Хоффман ҳамда Стивен Спилберглар истиқомат қилишади.





