АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри делегацияси Гуанжу шаҳрида ташкиллаштирилган бизнес форумда иштирок этди

'Тошкент шаҳри делегацияси Гуанжу шаҳрида ташкиллаштирилган бизнес форумда иштирок этди'ning rasmi

2020 йил 15 январ куни Тошкент шаҳри делегацияси Гуанжу шаҳри Савдо саноат палатаси томонидан ташкиллаштирилган бизнес форумда иштирок этди.

Форумда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов йиғилганларга Ўзбекистон пойтахтида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда шаҳарнинг инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Ҳоким ўринбосари ўз нутқида пойтахтимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик тобора ривожланиб бораётгани, Тошкентда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари юқори эканлиги, туристлар учун ҳам имконият ва қулайликлар кўпайиб бораётганлигига эътибор қаратди.

Форумда иштирок этган хитойлик тадбиркорлар Тошкентда амалга оширилаётган бизнес лойиҳаларида ҳамкор сифатида иштирок этишга қизиқиш билдирдилар.

Тадбир доирасида икки томон вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўзаро муносабатлар истиқболлари борасида фикр алмашдилар

 

    Бошқа янгиликлар