“Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади.
Энергетика вазирлиги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.






