АсосийJamiyat

Туҳмат ва ҳақорат учун белгиланадиган жазо тури ўзгаради

'Туҳмат ва ҳақорат учун белгиланадиган жазо тури ўзгаради'ning rasmi

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжоновнинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилишича, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.


Ҳужжатга асосан, эндиликда нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда, оммавий ахборот воситалари ёхуд интернет тармоғи ахборот ресурслари орқали туҳмат қилиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда, оммавий ахборот воситалари ёхуд Интернет тармоғи ахборот ресурслари орқали ҳақорат қилиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шундай ҳаракатлар хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шундай ҳаракатлар жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар