my5
all

«JV MAN Auto-Uzbekistan» корхона уставига 12,1 млн долларлик хорижий инвестиция киритилди

ИҚТИСОДИЁТ 16.01.2020, 09:17
760
«JV MAN Auto-Uzbekistan» корхона уставига 12,1 млн долларлик хорижий инвестиция киритилди

“Ўзавтосаноат” АЖ, “Sinotruk International Investment Limited” ва “MAN Truck & Bus SE” ўртасида мавжуд “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК базасида “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” МЧЖ ҚК ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди. 

Бунинг натижаси ўлароқ, “Sinotruk” компанияси “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК муассислари таркибига кирди ва корхона устав фондига 12,1 млн доллар ҳажмида бевосита инвестициялар киритди. “Sinotruk” каби шерикни танлаш ушбу техниканинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозорида машҳурлиги, маҳсулотнинг ҳаммабоплиги, сифати ва кенг ассортименти, шунингдек 2009 йилдан буён “Sinotruk” компаниясининг 25% плюс 1 акцияси Германиянинг “MAN Truck & Bus SE” (“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК муассисларидан бири) концернига тегишли эканлиги бўлди.

Инвестициялар ишлаб чиқариш қувватларини йилига 3 минг тижорат техникасидан 6 минг донага етказиш, янги моделлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва бутловчи деталларни маҳаллийлаштиришга йўналтирилади. Ушбу лойиҳа 100дан ортиқ иш ўринлари яратиш, корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган тижорат техникаси маҳаллийлаштириш даражасини 50%гача етказиш имконини беради.

Ушбу қарор бозорни арзонроқ, шу билан бирга сифатли бўлган, рақобатбардош ва харидорлар учун ҳамёнбоп юк автомобиллари билан таъминлаш, республика ичида турли брендлар ўртасида рақобатни ошириш, шунингдек юк кўтариш қобилияти 5 тоннадан 70 тоннагача бўлган, жумладан самосваллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадида қабул қилинди.

Маълумот учун:

“Sinotruk” турли брендлар остида кичик, ўрта ва катта юк кўтариш қобилиятига эга тижорат техникаларини, шунингдек махсус мақсадлардаги юк атвомобилларини ишлаб чиқаради. Компания Хитойда оғир юк автомобиллари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича биринчи зринда туради, 2019 йилда улар 350 минг дона чиқарилган. “Sinotruk” товар айлануви ўтган йилда 15,7 млрд АҚШ долларини ташкил қилди, унинг Хитойда 20 заводи ва хорижда 8 та корхонаси мавжуд.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42