1

Ўзбекистон-Корея лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга 850 га яқин компьютер синфлари етказиб берилди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 10:55
Ўзбекистон-Корея лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга 850 га яқин компьютер синфлари етказиб берилди

«Халқ таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш» инвестиция лойиҳаси доирасида Кореянинг Иқтисодий ривожланиш ва Корея Экспорт-импорт банкининг ҳамкорлик жамғармаси иштирокида юртимиз мактабларига 850 га яқин компьютер синфлари етказиб берилди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги «Кореянинг Иқтисодий ривожланиш ва Корея Экспорт-импорт банки ҳамкорлиги» фонди иштирокида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 51,35 миллион долларни ташкил этади. Хусусан, мамлакатимизнинг 2766 ўрта мактаблари учун 2859 компьютер синфларини сотиб олиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати 18,35 миллион доллар, Корея Республикаси Эксимбанки 33 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди.

KT Corporation (Корея Республикаси) компанияси тендер натижаларига кўра ўқув компьютер синфларини етказиб берувчи деб белгиланди.

2019 йил якунларига кўра, Корея компанияси Ўзбекистонга режа бўйича 537 та компьютер синфларини етказиб бериши керак эди. Бу кўрсаткич 2019 йилда 850 тани такшил этди. 

Айни вақтда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги мактабларда компьютерларни ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2020 йил давомида KT Corporation компанияси Ўзбекистонга ўқув компьютер синфларининг қолган қисмини етказиб беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1