1

“Чинор”ЙПХ масканида қалбаки доллар аниқланди

ЖИНОЯТ 16.01.2020, 16:02
“Чинор”ЙПХ масканида қалбаки доллар аниқланди

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга қарашли “Чинор” мунтазам йўл патруль хизмати масканида жорий йилнинг 13 январь куни хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Я.Тошев  Ангрен шаҳридан Наманган вилояти томонига ҳаракатланиб келаётган  “Нексия” русумли автомобилни тўхтатиб текширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

ЙПХ инспектори, ҳайдовчи В.А билан биргаликда автомобиль юкхонасини кўздан кечирган вақтида у ерда бошқа транспорт воситасига тегишли бўлган давлат рақам белгиси борлигини аниқлади.

Ҳайдовчидан сўралганда, бу давлат рақам белгиси корхонасига қарашли юк автомобилига тегишли эканлигини айтди.

Шундан сўнг, ходимлар автомобиль салонидаги йўловчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳужжатларини текшираётганда йўловчилардан бири ўзини ғалати тута бошлайди. Бу ҳолат синчков ходимлар эътиборидан четда қолмади. Гувоҳлар иштирокида ушбу йўловчи тўлиқ текширилганида 1200 АҚШ долларини олиб кетаётганлиги аниқланди. Долларлар ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли тезкор хизмат вакиллари билан биргаликда текширилганда ушбу долларлар қалбаки эканлиги аниқланди.

Автомобиль, йўловчилар ва улардан олинган ашёвий далиллар билан биргаликда Охангарон туман ИИО ФМБга топширилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

       

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1