1

Кўкатлар остидаги "сир" ошкор бўлди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 18:53
Кўкатлар остидаги "сир" ошкор бўлди

Кўкатлар остига яширилган салкам 300 миллион сўмлик ондатра тери-мўйналари фош бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур пост орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган 3 нафар фуқаролар тўхтатилиб, уларнинг қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Аввалига ушбу шахслар 4 дона қоғоз қутиларда укроп, кашнич каби кўкатларни олиб чиқишаётганини маълум қилишган эди. Аммо, кўздан кечириш давомида кўкатлар остига 3081 дона ондатра тери-мўйналари моҳирлик билан яширилгани фош қилинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1