АсосийDunyo

Лондонда акула тишларидан ясалган экспонатлар кўргазмаси ташкил этилди

Лондондаги Силайф аквариуми инсонларни ажойиб кўргазмага таклиф қилди. Унга келганларнинг акулалар ҳақидаги тасаввури янада бойиди деса муболаға бўлмайди. Чунки кўргазмага қўйилган миниатюра экспонатларининг барчаси акула тишларидан ясалган эди.

Миниатюра санъати дунёсида донғи қозонган Хэдли Виген тишлардан турли фигураларни ясаш қобилиятини барчага намойиш қила олди. Экспонатлар асосан ҳайвон фигуралари бўлиб, улар жуда нафис ишланган. Улар орасидан пингвин, денгиз оти ва улкан денгиз тошбақасидан иборат 6 та машҳур скульптуралар ўрин эгаллаган.

Кўргазма икки ҳафта давом этади. У аквариумнинг акулаларга бағишланган акцияси доирасида ўтказилмоқда. Акула ҳимоячилари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, йиртқичларни ҳаддан ташқари кўп овлаш, уларнинг яшаш масканларини вайрон қилиш каби табиатда акулаларнинг йўқ бўлишига сабаб бўлаётган кўплаб муаммолар билан кенг оммани таништиришдан иборат бўлди.

    Бошқа янгиликлар