Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги "Истиқлол" савдо мажмуасида фуқаронинг чўнгагидаги уяли алоқа воситасини ўғирлаб, қочиб кетмоқчи бўлган шахс ИИВ ходими томонидан ушлаб қолинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича 2020 йил 4 январь куни Қўқон шаҳар Шиғовул кўчасида яшовчи уй бекаси, А.Х Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Унда 2020 йил 3 январь куни Қўқон шаҳрида жойлашган “Истиқлол” савдо комплекси ҳудудида юрганида Қўқон шаҳрида яшовчи Х.А эгнидаги курткасининг ўнг чўнтагида бўлган нархи 600 000 сўмлик “SAMSUNG” русумли уяли телефонини ўғирлагани, ўғри воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлганида, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходими уни ушлаб қолгани ва телефонини қайтариб олиб бергани ҳақида ёзган.
ИИБ томонидан Х.Ага нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари бошлаб юборилган.