1

Германияда Ўзбекистоннинг аграр салоҳияти намойиш этилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 17.01.2020, 19:01
Германияда Ўзбекистоннинг аграр салоҳияти намойиш этилмоқда

 Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси  Германия Федератив республикасининг Берлин шаҳрида ўтаётган “International Green Week - 2020” халқаро экологик ҳафталигида иштирок этмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси  аъзолари мазкур кўргазма доирасида бир қатор тадбирларда фаол иштирок этмоқда.  

Ҳар йили “International Green Week” кўргазмасида дунё миқёсида  озиқ-овқат, ўрмончилик ва ёғочни қайта ишлаш саноати, боғдорчилик, чорвачилик  ҳамда паррандачиликда соҳасида эришилаётган ютуқлар  намойиш этилади. Жорий  йилда 85-марта ўтказилаётган мазкур халқаро кўргазма илк бор  1926 йилда  Берлиндаги “Messe Berlin GmbH” ширкати  кўмагида ташкил этилган.  

Ўтган йили ушбу кўргазмада 75 давлатдан 85 мингдан ортиқ вакиллар ташриф буюришган. Мамлакатимиз вакиллари “International Green Week” – “Халқаро экологик ҳафталик” кўргазмасида бир неча йиллардан буён фаол иштирок этиб келмоқда.  

Жорий йилда ҳам кўргазмадаги Ўзбекистон павильонида юртимизнинг қишлоқ хўжалиги, табиий имкониятлари, бой тарихи, маданияти, туризм,  иқтисодий ва экспорт салоҳияти, ўзбек пазандачилиги намуналари намойиш қилинмоқда.  

“International Green Week” кўргазмасида Ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзэкспомарказ” АЖ миллий кўргазмалар маркази томонидан Ўзбекистон стенди ташкил этилган.  

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири А.Ходжаев ташриф доирасида шунингдек ,  Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазири Ж.К.Ардановски, Нидерландия Қироллиги Қишлоқ хўжалиги, табиат ва озиқ-овқат сифати вазири Маржонелд Соннема,  Беларус Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири А. Котко, Молдова қишлоқ хўжалиги вазири И.Пержу, Германиянинг Мекленбург федерал Ери қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Юрген Бухвальд билан учрашди.  

Мазкур учрашувлар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти, янги аграр технологияларни жорий қилиш сингари бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1