АсосийJamiyat

“Иншааллоҳ” ибораси немис тили луғатига киритилди

'“Иншааллоҳ” ибораси немис тили луғатига киритилди'ning rasmi

Мусулмон оламида кенг қўлланиладиган “Иншааллоҳ” ибораси немис тилининг энг машҳур имло луғати – Дуденга киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда немис тилида гапирувчилар ҳам ушбу сўзни ишлатишади.

“Иншааллоҳ” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида “Худо хоҳласа”, “Худога ҳуш келса” маъноларини англатади. Яхши истак билдириш, Худоё, Илоҳим каби маъноларда келадиган дуо ибораси ҳамдир.   

Немислар олдин ҳам араб тилидан баъзи сўзларни олишган. Аммо бу ибора Ислом дини ва мусулмонлар эътиқоди билан боғлиқ илк атама сифатида немис луғатига киритилди.

 

    Бошқа янгиликлар