АсосийJinoyat

Қалин туман сабабли 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Қалин туман сабабли 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабар беришича, шу йилнинг 18 январь куни соат 11:00ларда Фарғона вилоятининг Боғдод туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Постда.уз нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Фарғона ҳалқа автомобиль йўлида қалин туман тушиши ва оқибатда кўриш даражаси пасайганлиги сабабли 4Р 112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 289-километрида ҳайдовчи Бувайда туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ю.Н. отасига тегишли “Камаз-5511” русумли юк автомобилини бурилиб олиш жойидан бураётган вақтида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 4 та “Нексия” русумли транспорт воситалари юк автомобилига келиб урилган.

Натижада “Нексия” автомобилларининг уч нафар йўловчиси ва бир нафар ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Яна бир йўловчи олган тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқаришини инобатга олиб ҳушёрлик билан ҳаракат қилишларини сўраб қолади.

 

    Бошқа янгиликлар