Буюк Британия пойтахти Лондонда антиқа қаҳвахона очилди. Унинг антиқалиги шундаки, хўрандалар таомлар учун пул тўламайди.
Бунинг эвазига ташриф буюрувчилар мушукларни эркалаши талаб этилади. Қаҳвахона хўжайинининг уй ҳайвонларини яхши кўриши нафақат бундай ажойиб одатдан, балки бу ерда жониворларнинг расми, ўйинчоқлари кўплигидан ҳам маълум.
Таомлар ассортименти унчалик кўп бўлмаса-да, қаҳвахона эгаларининг хизмат кўрсатишга ноодатий ёндашиши натижасида мижозлар кети узилмаяпти.





