1

8 553 та автоулов жарима майдонларига қўйилди

ЖАМИЯТ 18.01.2020, 22:22
8 553 та автоулов жарима майдонларига қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган рейд тадбирлари пойтахтимизнинг марказий 12 та кўчаларида давом этмоқда, дея маълум қилди МИБ. 

Жорий йилнинг 11 июнь кунидан 31 декабрь кунига қадар пойтахт йўлларида ўтказилган рейд тадбирларини таҳлил қиладиган бўлсак, қоидани бузиб ўз вақтида жарималарни амалга оширмаган, жами 136 минг 627 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланган бўлиб, улардан жами 41 млрд. 142 млн. сўм жарималар ундирилди.

Шундан ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий 60 кун муддатда тўловни амалга оширимаганлиги оқибатида, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳудудий туман бўлимлари иш юритувига чиқарилган ижро ҳужжатларидан 48 минг 071 та қоидабузарлардан 15 млрд. 979 млн. сўм ундирилган.

Энг асосийси, 8 553 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилган. Бундай кўрсаткич жорий йилнинг январь ойидан март ойига қадар давом этган дастлабки рейд тадбирларида қайд қилинмаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1