1

Хитойлик инвесторга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилди

ЖАМИЯТ 19.01.2020, 11:56
Хитойлик инвесторга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилди

Сирдарё туманида жойлашган “PENG SHENG” Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонаси бош директори Хитой Халқ Республикаси фуқароси Цзи Цюхай Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси расмийлаштирилиб берилди.

Сирдарё туманида жойлашган “PENG SHENG” Хитой ҳамда Ўзбекистон қўшма корхонаси бош директори Хитой Халқ Республикаси фуқароси Цзи Цюхай томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида 3 160 932 (уч миллион бир юз олтмиш минг тўққиз юз ўттиз икки) АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган. Инвестор Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш гувохномаси олиш учун Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБга белгиланган тартибда ҳужжатлар тақдим қилди. 

Вилоят ИИБ МваФРБ томонидан кўриб чиқилиб белгиланган муддатда ушбу инвесторга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси расмийлаштирилиб масъул ходимлар корхонага ташриф буюришиб тантанали равишда тақдим қилинди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1