1

Косонда Туркия ва Корея андозасидаги вилоятда ягона бўлган боғча иш бошлади (фото)

ЖАМИЯТ 19.01.2020, 13:42
Косонда Туркия ва Корея  андозасидаги вилоятда ягона бўлган боғча иш бошлади (фото)

Косон туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Санжар Тошпўлатов 900 млн сўм ўз маблағидан банкдан эса 2 млрд 700 млн сўм кредит олиб,  Туркия, Корея давлатлари тажрибасидан андоза олган ҳолда замонавий боғчани ишга туширди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими Асрол Бойкараев ва  вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алмардонов иштирок этди.

Асрор Алмардоновнинг таъкидлашича, “Шафоат Меҳрижон” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти Қашқадарёда ягона бўлди. Ҳали вилоят миқёсида бундай кенг имкониятларга эга боғча фаолияти йўлга қўйилмаган эди.

Рамзий лента қирқилиб, ташкилот расман очиқ деб эълон қилинди.

Меҳмонлар шароитлар билан танишар экан, юқоридаги сўзлар ўз исботини топди.

Болажонлар учун машғулот хоналари, ётоқхона ва ювиниш хоналари энг сўнгги замонавий усулда жиҳозлангани  эътирофга сазовор бўлди.

Боғча фаолияти билан танишар экансиз, ўзига хос бетакрор муҳит сизни ҳам ром этади. Бир зумга болаликка етаклайди. Ширин хотираларни ёдга солади.

- Аввало, боғчани қуришда туманимиз ҳокими Асрол Бойкараевнинг ёрдамлари катта бўлди. Қурилиш ишларини бошлашимизда йўл-йўриқлар кўрсатиб турдилар,- дейди тадбиркор Санжар Тошпўлатов.  

Маълумот учун, муассасада 6 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, 120 нафар болалар тарбияланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1