Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қайта сайланишга муваффақ бўлган депутат Расул Кушербаев қурилиш соҳаси энг коррупциялашган соҳалигича қолаётганини таъкидламоқда.
-Ўзбекистон шароитида давлат буюртмасини олиш ва қуришда монополияни чекламас эканмиз тендерларда шаффофлик, рақобатда тенглик бўлмайди. Сифатсиз ва қиммат уйларда яшашга, халқ ҳисобига бир гуруҳ ноинсофларни бойитишда давом этаверамиз.
Қурилишда, айниқса аҳоли учун арзон, деб айтилаётган аслида эса қиммат уй жойларни барпо этиш бўйича давлат буюртмаси тўлиқ хусусий секторга берилиши шарт. Шундагина сифатли, арзон уй жойлар, биноларга эга бўлишимиз мумкин. Унгача ҳаммаси тушлигича қолади.






