АсосийIqtisodiyot

Самарқандда трамвай вагонларига техник хизмат кўрсатиш цехлари қуриш учун 7 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилади

'Самарқандда трамвай вагонларига техник хизмат кўрсатиш цехлари қуриш учун 7 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилади'ning rasmi

2020 йил Инвестиция дастури доирасида Самарқандда трамвай вагонларига техник хизмат кўрсатиш, тозалаш ва ювиш цехлари қуриш ишлари амалга оширилади. Бунга 7 миллиард 700 миллион сўммаблағ ажратилади, дея ёзади Zarnews ўз хабарида.

Дастур доирасида, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги реабилитация марказида маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қабулхонаси қурилиши режалаштирилган.

Ушбу қурилиш 2 миллиард 940 миллион маблағ ҳисобига амалга оширилади.

«Қийқим меъмор» хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 4 миллиард 50 миллион сўм бўлган Нуробод туман ички ишлар бўлимига маҳбусларни вақтинчалик сақлаш биносини қуриб бериш ҳам кўзда тутилмоқда.

Нурободда эса ёнғин хавфсизлиги депоси бино ва иншоотлари қурилади. Ушбу бунёдкорлик учун 4,8 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Бошқа янгиликлар