1

Ўқитувчи арзимаган пул учун жиноятга қўл урди (Видео)

ЖИНОЯТ 21.01.2020, 15:01
Теглар: Видео
Ўқитувчи арзимаган пул учун жиноятга қўл урди (Видео)

Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди. Фарғона шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш ва педагогика касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси пора олаётганда қўлга тушди. Воқеа тафсилотлари "Севимли" телеканалининг "Zamon" кўрсатувида намойиш этилди.

Фарғона шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш ва педагогика касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси бўлган Иномжон Турсуновнинг кўзини пул деган бало кўр қилмагунча яхшигина ҳурмат-эътиборга эга эди. Унинг ойлик маошдан нолийдиган жойи бўлмаган. Аммо коррупция деган иллат атрофида парвона бўлди-ю, ҳаммаси бир зумда кўкка совурилди. 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ариза билан мурожаат қилган фуқаро Фарғона шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш ва педагогика касб-ҳунар коллежига иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга кирмоқчи эканлигини, аммо мазкур ўқув даргоҳи ўқитувчиси ундан ушбу мақсад учун 300 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини маълум қилди.

Жамшид Хожимбердиев. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судьяси:

– Иномжон Турсунов ҳеч қандай ваколатга эга бўлмаган ҳолда, ўзи фаолият олиб бораётган Фарғона шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш ва педагогика касб-ҳунар коллежига жабрланувчини ўқишга киргизиб қўйишини айтиб, фирибгарлик йўли билан уни алдаб, пул олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан қўлга олинди. Судланувчи Турсунов Иномжон Ўз.Р.ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга таълим соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш, ойлик иш ҳақининг 20 фоизи давлат ҳисобига ўтказилиши белгиланди. 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1