1

Қизига "Сен, етимчасан" деб босим ўтказган аёл қўлга олинди (Видео)

ЖИНОЯТ 21.01.2020, 15:34
Теглар: Видео
Қизига "Сен, етимчасан" деб  босим ўтказган аёл қўлга олинди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда "Сен етимчасан, ташландиқсан!", деб қизини ҳақоратлаб, руҳий босим ўтказаётган аёл акс этган видео тарқалган эди. Ундаги "она" сўзига нолойиқ аёл қўлга олинди. Бу ҳақда "Севимли" телеканалининг "Хайрли оқшом" кўрсатувида сўз юритилди. 

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи аёл шаърий никоҳда бўлган эрига қасдма-қасд, қизига руҳий босим ўтказиб, буни тасвирга олган. У қизини "Сени даданг ёмон кўради, у ўзининг болаларини яхши кўради. Уларга нарса олади, уларни ўйнатади. Сен ташландиқсан. Етимча етти кулчасан" деб йиғлатган, камситган.

Мазкур ҳолат бўйича текширув ўтказилганда, у ўз тасдиғини топди. Чиноз туман ИИБ томонидан қизини камситган фуқаро Очиловага нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 110-моддаси ва бошқа моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди ва қамоққа олиш жазоси қўлланди. Васийлик ва ҳомийлик органи томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритилди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1