АсосийShou-biznes

“Нима қилдик ватан учун?” гала концерт ўтказилди

Бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги куни Ёшлар ижод саройида Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида “Нима қилдик Ватан учун?” номли гала концерт ўтказилди…

Мазкур концертни ўтказишдан асосий мақсад - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудини нишонлаш, мамлакатимиз ёшларини Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва фидойилик руҳида тарбиялаш, ёшларда юксак бадиий дидни шакллантириш. Шунингдек, маданият ва санъат соҳаларини тизимли равишда қўллаб-қувватлаш, ижодкорларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилди. Шу сабаб гала концертда 31 та хонанда ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг истеъдодини кашф этиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган “Мана-мен!” телевизион лойиҳаси ғолиблари томонидан Ватанимизни тараннум этувчи қўшиқлар куйланди.

Маълумот учун: Тадбирни хонандалар Самандар Ҳамроқулов, Сардор Раҳимхон, Дилноза Исмияминова, Мадина Мумтоз олиб боришди. Концертга ташриф буюрган ёшлар билан Ватан ҳақида савол-жавобли викторина ўтказилди. Юртимиз ҳақида тўла маълумотга эга ёшларга эсдалик совғаси сифатида китоблар тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар