"Пахтакор" Осиёда 6 ўринда

СПОРТ 23.01.2020, 12:27
"Пахтакор" Осиёда 6 ўринда

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси (IFFHS) ташкилоти 2019 йилнинг энг яхши клублари рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Европа чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони, УЕФА Суперкубоги соҳиби ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган «Ливерпуль» мазкур рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Инглиз клуби ҳисобида 316 очко мавжуд.

Учликдан Испаниянинг «Барселона» ҳамда Англиянинг «Манчестер Сити» клублари жой олган. Ла Лига клуби ҳисобида 293 очко, АПЛ жамоасида эса 284 очко мавжуд.

Кучли ўнликдан «Фламенго» (Бразилия), «Селтик» (Шотландия), «Валенсия» (Испания), «Аякс» (Нидерландия), «Челси» (Англия), «ПСЖ» (Франция), «Вулверҳемптон» (Англия) клублари жой олган.

Жаҳоннинг энг кучли 400 клуби орасида Ўзбекистондан фақатгина битта клуб – «Пахтакор» қўшилган. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобида 112 очко бўлиб, Тошкент клуби рейтингда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби билан бирга 140 ўринни эгаллаб турибди.

«Пахтакор» жамоаси ўтган йили ушбу рўйхатда 394-ўринда қайд этилиб, бир йилнинг ўзида 254 ўринга кўтарилишга эришган.

Эътиборлиси, мазкур рейтингда «Пахтакор» Италиянинг «Милан», Германиянинг «Байер», Франциянинг «Марсель» клубларидан олдинда бормоқда.

Ўзбекистон чемпиони Осиё клублари орасида кучли ўнликдан жой олган. Қитъамизда бу борада Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби пешқадамлик қилмоқда, «Пахтакор» эса 6-ўринда қайд қилинган.

IFFHS’нинг Осиё клублари бўйича рейтинги:

 1. Ал-Ҳилол – 159 очко

 2. Ульсан – 138

 3. Чонбук Моторс – 135

 4. Ан-Насср – 125

 5. Кашима Антлерс – 118

 6. Пахтакор – 112

 6. Ас-Садд – 112

 8. Ҳаной – 107

 9. Шанхай СИПГ – 105,5

 10. Шандон Луненг – 105.

Маълумот учун, IFFHS сайти 1991 йилдан буён ҳар ой ва йил якунлари бўйича клубларнинг халқаро ва ички чемпионатлардаги натижаси, кубок баҳсларидаги плей-офф босқичидан бошлаб ўйинларига асосан рейтингни эълон қилиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1