АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги федерал муассасалар қор ёғаётгани сабабли 17 февраль куни ёпилади, деб хабар берган АҚШ маъмурияти ходимлар бошқармаси, дея ёзади kun.uz нашри.
Федерал муассасаларнинг ўн минглаб ходимларига бир кунлик таътил берилган. Шошилинч хизматлар ходимлари бундан мустасно, улар ишга чиқишга мажбур бўлишади.
Айни вақтда АҚШнинг Атлантика океани соҳилида кучли қор ёғмоқда, мутахассислари баъзи ҳудудларда 15 сантиметрдан 30 сантиметргача қалинликда қор ёғишини айтишмоқда. Вашингтонда 16 февраль куни кечгача қор ёғган ҳамда баъзи йўлларни қалин қор қоплаган.