Австралиянинг Чинчилла шаҳрида Melon Festival танлови доирасида тарвузларда учиш мусобақаси ўтказилди.
4 кун давомида мусобақага 15 минг нафардан кўпроқ одам ташриф буюрган. Бу мусобақанинг 21 йиллик тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Мусобақа ва бошқа қизиқарли тадбирлар ўтказилиши жараёнида 20 тонна тарвуз ишлатилди.
Чинчилла шаҳри Австралиянинг “тарвузли пойтахти” деб ном олган бўлиб, бу ҳудудга мамлакатда етиштириладиган умумий тарвуз миқдорининг тўртдан бир қисми тўғри келади.














