Россия нашрларида таниқли рус хонандаси Алла Пугачёванинг инглиз ва француз тилларини ўргатишга мўлжалланган болалар боғчаси очаётганлиги кўп марта муҳокама қилинди, дея хабар беради uz24.uz нашри.
Аввалига унинг бир ойлик нархи учун энг юқори қиймат 295 минг рубль эканлиги овоза бўлганди. Лекин муассаса ходимлари унинг нархини 95 минг рублга туширишди.
Примадонна ўзи учун бу ишдан бирор бир фойдани кўзламаганлигини айтиб, нархини 39 минг рубл деб эълон қилди. "Мен умуман моддий манфаатни кўзлаганим йўқ, мураббий Ирсон Кудиков билан ҳамкорликда бепул хизмат кўрсатишга мўлжалланган мазкур муассасани ташкил этдик. Асосий мақсад кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оила фарзандларига бепул таълим беришдан иборат. Мен ҳатто улар учун махсус стипендиялар жорий этиш ҳақида ҳам ўйлаб қўйганман ва албатта буни йўлга қўяман",- деб алоҳида таъкидлайди қўшиқчи.