1

Қорамолларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 28.01.2020, 11:27
Қорамолларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Учкўприк туманидаги фермер хўжаликка қарашли 28 000 000 сўмлик 4 бош қорамолларни 3 нафар шахс ўғирлаб кетди.

Учкўприк тумани ИИБга 2020 йил 24 январь куни, Учкўприк тумани Пучуғой қишлоғида яшовчи, тумандаги фермер хўжалиги раҳбари, 58 ёшдаги Н.М ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 23 январдан 24 январга ўтар кечаси, Учкўприк тумани Меҳнатобод МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдонига боғлаб қўйган жами нархи 28 000 000 сўмлик 4 бош молларини номаълум шахс ўғрилаб кетганлигини маълум қилган. Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2020 йил 24 январь куни номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Учкўприк тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлар давомида, ушбу жиноятни Бувайда туманида яшовчи 28 ёшли  Н.О,  28 ёшли С.А ва 44 яшар Р.Улар содир этишганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланишган.Ҳозирда тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1