АсосийDunyo

Россияда 60 ёшли аёл соғлом болани дунёга келтирди

Кеча, 19 февраль куни Моска шаҳрида антиқа ҳодиса юз берди. 60 ёшли Галина исмли аёл шаҳардаги 15-клиник шифохонада қиз фарзандини дунёга келтирди. Филатов номидаги ушбу клиник шифохона шифокорининг сўзларига кўра, чақалоқ кесарча кесиш усулида дунёга келтирилган. Айни дамда она ва боланинг саломатлиги яхши, дея хабар қилмоқда mir24.tv нашри.

Маълумотларга кўра, 60 ёшли она 39 ёшли ўғлининг ўлимидан сўнг ҳомиладор бўлишга ва фарзанд кўришга аҳд қилган. Дунёга келган қизалоқнинг оғирлиги 2,839 граммни, бўйи 49 сантиметрни ташкил этган. Унга Клеопатра деб исм берилган. 

 

    Бошқа янгиликлар