1

“Чинозлик Аҳмадбой” ва бошқаларга нисбатан тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда

ЖИНОЯТ 29.01.2020, 14:34
“Чинозлик Аҳмадбой” ва бошқаларга нисбатан тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда

Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар қилди...

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Х. Шермухамедов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқдалар.

Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

Кейинги суд мажлиси 30 январь куни ўтказилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1