Хонанда Сардор Мамадалиев мухлислари олқишидан илҳомланиб, ўз репертуарини янги қўшиқлар билан бойитишда давом этмоқда...
Кўз очиб юмгунча ўтиб кетувчи ҳаёт қадри, инсонийлик туйғулари ҳақида мадҳ этувчи “Умр” номли қўшиқ бир тинглагандаёқ юрагингизга кириб боради. Қўшиққа клип ҳам суратга олинган. Клипда бош ролни актёр Убайдулла Омон ижро этган. Сардор Мамадалиевнинг навбатдаги “Мен излаган гул қайда?” номли қўшиғи ҳам яқин кунларда клипи билан экран юзини кўриш арафасида.





