Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон бир йиллик танаффусдан сўнг, ўзининг 4 кунлик яккахон концерт дастурини бошлади. Концертнинг биринчи кунида хонанда бу йилги дастури киноматография соҳасига оид бўлишини айтди. Саҳнадаги ҳаракатланувчи декорациялар ҳам суратга олиш майдони каби қурилди. Бу ҳақда uz24.uz popcorn.uz нашри маълумотлари асосида хабар беради.
Райҳон “Асалим мани” таронасини ижро қилган вақтда мониторда унинг эгизак фарзандлари Имрон ҳамда Исломнинг чақалоқлик давридан бугунги кунгача бўлган фотосуратлари намойиш этилди. Бу эса эгизакларни кенг оммага кўрсатган илк намойиши бўлди.
Шунингдек, Райҳон концертида хонанда Лола билан “Юрагим” номли дуэт ижро этди.





