Ўзбек санъати оғир жудоликка учради. Санъатимизнинг атоқли вакилларидан бири Ўзбекистон Халқ артисти Камолиддин Раҳимов бугун, 25 февраль куни 72 ёшида оламдан ўтди.
Жарангдор, жозибали ва кучли овоз соҳиби 1943 йилнинг 12 январида Наманган вилоятида дунёга келган. 1987 йили у ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. У мумтоз қўшиқларни маҳорат билан ижро этган. Репертуаридаги “Баёт”, “Ушшоқ”, “Гиря”, “Кўча боғи”, “Қаландарий”, “Куйгай” ҳамда куйларини ўзи яратган “Кул азизим”, “Менга раҳм айла”, “Ҳаргиз”, “Келмаганингда”, “Мастона-мастона”, “Парвона қилсангиз”, “Она мадхи” каби қўшиқлари мусиқа шайдоларининг кўнгил мулкига айланган.
Камолиддин Раҳимовнинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.
Камолиддин Раҳимов, "Ўртар"
Камолиддин Раҳимов, "Наргиз"





