Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маданият ва санъат намояндалари, талаба-ёшлар иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА маълумотлари асосида uz24.uz хабар беради.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида бўлиб ўтган учрашувда “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек Алимов ва Нигора Исмоилова ижросидаги куй-қўшиқлар янгради.
Аввал хабар берилганидек, “Нима қилдик Ватан учун?” шиори остида ижодий фестиваль бутун республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.





