ЁХУД ЯНА БИР ҲОЛАТ БЎЙИЧА НОТЎҒРИ ЧИҚАРИЛГАН СУД ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 2018 йил 7 июндаги ҳукмига кўра, 49 ёшли чилангар ЖКнинг 229-моддаси ҳар ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган...
Суднинг ҳукмига кўра, чилангар 2013 йил майдан Марказий кон бошқармасига қарашли “Олтинни уюмда ишқорлаш цехи”да автомобилларни таъмирлаш ишлари бўйича чилангар бўлиб ишлаб келган. Цехнинг ёрдамчи ускуналарни таъмирлаш участкасида шиналарни таъмирлаш ишларини бажариш мумкин эмаслигини билган. Бундай ишларни бажаришга ёзма топшириқ берилмаган бўлса-да, 2018 йилнинг 6 февралида у ўзбошимчалик билан ҳаво тўлдирилган кўчма конвейер баллони дискасини таъмирлаш ишларини бажаришга киришган. Таъмирлаш ишларини мустақил ташкиллаштириш ва бажаришга ваколати бўлмаса-да, электр-газ пайвандловчидан шинадан демонтаж қилинмаган дисканинг носоз жойини пайвандлаб беришни сўраган. Унга бундай хавфли ишни бажариш учун шароит яратиб берган. Ўзбошимчалик қилгани натижасида пайвандловчи, участка чилангари билан бирга хавфсизлантирилмаган конвейер баллони дискасини пайвандлашган. Баллон ичидаги босим ортиб, герметиклиги бузилиб, отилиб кетган. Участка чилангарининг бошига урилиб, бош миясини ёпиқ жароҳатлаган. Пайвандловчининг чап қўлига урилиб, билак суягини синдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасида, чилангарнинг қоидабузарлиги сифатида бошқа шахсларнинг иш жойида бўлишига, ёзма рухсатсиз бошқа шахсларни жалб қилган ҳолда ишларни ташкиллаштиргани, чилангар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисани келиб чиқи шига сабаб бўлган – ўзини оқламаган таваккалчиликка йўл қўйганлиги кўр- сатилган.
Судланган чилангар кассация шикоятида, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги ҳақидаги важлар келтириб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
“БИРОРТАСИГА ИШ БУЮРМАГАНМАН”
Кассация инстанциясида сўроқ қилинган чилангар ўз кўрсатмаларида қуйидагиларга тўхталган:
— Хизмат текширувида мени айбдор деб топишди. Лекин участкада участка чилангари бор. Барча ишларни у ҳал қилади, воқеа жойида ҳам у бўлган. Бошқа участка ишчилари бизнинг участкага киришига ҳам участка чилангари жавобгар. Пайвандловчи келганида “ушбу баллонни 10 кун олдин таъмирлагандик. Яна ҳаво чиқаряпти, пайвандласа бўладими?” деб маслаҳат сўрадим. У “тузатиб бераман”, деди. Пайвандловчи пайвандлашни бошлаганида, мен ичкарида бўлганман. Унинг олдида участка чилангари ва яна бир чилангар бўлган. Участка чилангари ҳамкасбига сув олиб келиб, пайвандлаш жараёнида қуйиб туришни буюрган. Чилангар буни бажарган. Участка чилангари бу ишни буюрганининг саба- би, у пайвандлаш натижасида баллон қизиб кетиб, портлаши мумкинлигини билган. Уларнинг бирортасига иш қили шини буюрмаганман. Баллоннинг ичида ҳаво бўлгани боис портлаш содир бўлган. Участка чилангари ёки пайвандловчи баллон ҳавосини текшириб кўрмаган. Пайвандловчини пайвандлаб беришига мажбур қилмаганман. Баллонни пайвандлаш жараёнини тўхтатишга менинг ваколатим йўқ. Шунга кўра, оқлов ҳукми чиқаришингизни сўрайман.
“СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ШИКОЯТНИ ҚАНОАТЛАНТИРИШНИ ЛОЗИМ ТОПДИ”
Абулқосим РЎЗИҚУЛОВ, жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси:
— ЖКнинг 24-моддаси талабига кўра, агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва ишнинг ҳолатларига кўра кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган бўлса, бундай қилмиш айбсиз ҳолда содир этилган, деб топилади.
Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 9-бандида, ижтимо- ий хавфли қилмиш факти ва оқибатининг келиб чиққани аниқланган бўлиб, бироқ суд муҳокамасида тақдим қилинган ва текширилган далиллар билан унинг судланувчи томонидан содир этилгани инкор этилса ёки ўз тасдиғини топмаса, қилмишда жиноят таркиби бўлмагани боис оқлов ҳукми чиқарилиши (ЖПК 83-модда 2-банди) ҳақида раҳбарий тушунтириш берилган.
Судлов ҳайъати бир қатор омиллардан келиб чиқиб, суд ҳукмининг судланган чилангарга оид қисмини бекор қилиб, уни ЖКнинг 229-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этмаган деб топиб, ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация этишни ва келтирилган шикоятни қаноатлантиришни лозим топди. Шунга кўра, ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Жиноят ишининг унга оид қисми ҳаракатдан тугатилди. Кассация шикояти қаноатлантирилди.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист